АҚШнинг USS Thunderbolt патруль кемаси Форс кўрфазида Эрон кемасини ўққа тутди. АҚШ кемаси Эрон кемасига 137 метр масофага яқинлашганига жавобан огоҳлантирувчи кўринишда ўқ узган. Бу ҳақда америкалик ҳарбийларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Thunderbolt Эрон кемаси билан радио орқали боғланишга ҳаракат қилган, бироқ Эрон кемаси алоқа ўрнатишга уринишларни эътиборсиз қолдирган. Шундан кейин АҚШ патруль кемаси 0,50 (12,7 мм) калибрли пулемётдан огоҳлантирувчи ўқ узишлар амалга оширган, деб маълум қилди Foxnews телеканали.