Исроил полицияси Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжидининг Боб ал-Асбат дарвозаси ёнида намоз ўқиётган фаластинликларга қарши куч ишлатди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Полициячилар фаластинликларга қарши резина ўқлар, шовқин гранаталари ва кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланишган.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти 13 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полиция журналистларга босим ўтказиб, воқеа жойида суратга олишни тақиқлаб қўйган. Шу билан бирга, фотомухбирлардан бири калтакланди ва қўлга олинди.