Туркманистон Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларини ўтказишга тайёр

Спорт 26 Июль 2017 5119
Фото: "Кун"

25 июль куни Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонасида «Туркманистоннинг туристик салоҳияти» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман ташкилотчилари жорий йилнинг 17–27 сентябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва унга тайёргарлик ҳақида батафсил маълумот беришди. Бу ҳақда анжуманда иштирок этган Кун.уз мухбири хабар берди.

Маълумки, бешинчи марта ташкиллаштирилаётган Ёпиқ ишоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари бу йили биринчи марта Ашхободда ўтказилади. Бу ҳақида қарор 2010 йил 19 декабрда Кувайтда қабул қилинган. 2013 йилда эса Олимпия байроғи расман Жанубий Кореянинг Инчон шаҳридан Ашхободга топширилган. 

Анжуманда қайд этилишича, Туркманистонда Ёпиқ ишоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларини кенг миқёсда ўтказиш учун 2010 йилдан бошлаб катта тайёргарлик ишлари бошланган. Айнан мазкур спорт беллашувларини аъло даражада ташкиллаштириш учун махсус Олимпия мажмуи барпо этилган. Бу ерда 30 дан ортиқ иншоотлар қурилган бўлиб, улар орасида меҳмонхона, спорт саройлари, реабилитацион тиббиёт марказлари, кўнгилочар масканларни учратиш мумкин. 

«Asian Indoor and Martial Arts Games–2017» ўйинларида 62 мамлакатидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу муҳим халқаро спорт тадбирига кўплаб сайёҳларни, жумладан, ўзбекистонликларни жалб этиш мақсадида Туркманистон туризм компаниялари меҳмонларга барча қулайликларни яратиб беришга тайёр экани анжуманда алоҳида қайд этилди.

Туркманистоннинг энг етакчи сайёҳлик компанияси бўлган "Dunya syyahat" раҳбари Ғулом Ғуломов Ёпиқ ишоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларига ташриф буюрувчи хорижлик меҳмонлар учун барча шарт-шароитлар яратилганини айтиб ўтди: 

«Ҳозирда Осиё ўйинларини ўтказиш учун барча нарса тайёр. Биз фақат меҳмонларни кутмоқдамиз. Мазкур тадбирнинг Ашхободда ўтказилиши мамлакатимиз имиджи, иқтисоди ва шу билан бирга туризм соҳаси учун катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонлик қардошларимизни ҳам ушбу тадбирда кутиб қоламиз».

Шунингдек, элчихона вакили Хонтурди Тўраевнинг таъкидлашича, Ёпиқ ишоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари билан бир вақтда халқаро анжуманлар, кўргазмалар, илмий семинарлар, кўнгилочар дастурлар, саёҳатлар ҳам ташкил этилади. 

Маълумот ўрнида: Туркманистон ушбу қитъа турнирини ўтказиш учун спорт иншоотларини қуришга умумий миқдорда 5 миллиард АҚШ доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

2013 йилда Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида ташкиллаштирилган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъати бўйича IV Осиё ўйинларида Осиё олимпия кенгашига аъзо 45 давлатдан 43 тасининг вакиллари иштирок этишган эди. Ашхободда ташкиллаштирилаётган нуфузли турнирда Осиёнинг барча 45 давлатидан ташқари, Океания миллий олимпия қўмиталари (ONOC) га аъзо 17 давлати ҳам илк бор иштирок этади. Уларнинг орасида Австралия, Янги Зеландия каби давлатлар ҳам бор.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар