Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган

Жамият 26 Июль 2017 13397
Фото: Вести.ru

Австралияда Янги Жанубий Уэльс қўриқхонаси қўриқчиси Марк Эбернети томондан ёзилган The Counter ("Пудратчи") китоби чиқмоқда. Эбернети улкан қўриқхона ҳудудида бир неча йил яшириниб юрган қотил Малькольм Наденни қўлга туширган. Жиноятчи қорнини тўйғазиш учун филлардан банан ўғирлаган ва тошбақалар, қушлар ва майда ҳайвонларни ов қилган.

2000-йиллар бошида Наден икки қиз қариндошини ўлдиргани учун 36 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 2005 йилда у қамоқдан қочишга муваффақ бўлган. Аниқланишича, у қочоқликдаги аксарият вақтида қўриқхона ҳудудида яшаган. 

Китоб муаллифининг ёзишича, у ва унинг ҳамкасби қўриқхонада яшириниб юрган бошпанасиз кимсага узоқ вақт ов қилишган. Қочоқ қўриқчилар унинг фаолияти изларини топишни бошламагунларича яшириниб юришга муваффақ бўлган. У ўз ортидан озиқ-овқат ўрамлари, мевалар пўстлоғи ҳамда ҳаттоки қушлар ва майда ҳайвонлар суякларини қолдирган.

Бир марта маҳаллий ветеринар номаълум эркак галапагос тошбақалари сақланадиган қафасдан югуриб чиққанини кўрган. Аниқланишича, қочоқ тошбақалардан энг йирикларидан бирининг бошини узиб олиб, унинг ичидагиларни сўриб олган. Қотилнинг ўлчамлари (бўйи 190 см, вазни 125 кг) ҳисобга олинса, унга анчагина овқат керак бўлган кўринади. Бироз вақтдан кейин қочоқ қўриқхона ходимлари яшайдиган уйларга кўз олайтира бошлаган.

Наден бунгалолар томида ухлаган, уйлардан озиқ-овқат ўғирлаган ва ҳаттоки уйлар олдида турган гриллардан фойдаланган. Қўриқхона қўриқчилари уни 2012 йил бошидагина тутишга муваффақ бўлишган. 

"Биз олдимизда мамлакатнинг энг хавфли жиноятчиларидан бири турганини англагач, жиддий карахт ҳолни бошдан кечирганмиз", деб ёзмоқда Эбернети.

Таъкидланишича, айни вақтда қотил Наден панжара ортида жазо ўтамоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар