«Барселона» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо билан келишувга эришди. RAC1’нинг хабар беришича, ўйинчи Каталония клубига ўтишга розилик берган. «Барселоне» футболчининг трансфери ҳақида «Ливерпуль» билан бир қарорга келиши қолган холос.

Таъкидланишича, «Ливерпуль» Коутиньони қўйиб юборишга тайёр, бироқ футболчининг трансфери учун камида 100 млн. евро таклиф этишлари лозим бўлади. Аввалроқ ОАВ қизиллар ўйинчини кўк-анорранглиларга 80 млн евро эвазига бериб юбориш бўйича таклифни рад этишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Коутиньо Англия чемпионатининг аввалги мавсумида 31 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.