Битирувчилардан кимлар ФВВга ишга олинади?

Ўзбекистон 26 Июль 2017 13001

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

Norma.uz’нинг ёзишича, мутахассис ва қутқарувчи лавозимларига қабул қилиш учун талаблар олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари учун алоҳида белгиланган.

Юқорида келтирилган талаблардан ташқари, битирувчилар:

•  амалдаги ишчи ва хизматчилар асосий лавозимлар Классификатори талабларига мувофиқ бўлиши;
•  муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.

Ишга қабул қилиш қандай тартибда ўтказилади? 

Мазкур тартиб:

•  “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш”, “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти”, “Ғаввослик касби” , “Авария-қутқарув хизмати” мавзулари бўйича семинарлар, суҳбатлар ўтказиш;
•  талабаларни амалиётга жалб қилиш;
•  ишга қабул қилинишга номзодлар рўйхатига киритиш;
•  амалдаги қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан ишга қабул қилиш (биринчи навбатда махсус тайёрланган олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини) кўринишида амалга оширилади.

Номзодларни танлашнинг ўрнатилган тартиби қуйидаги таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларига нисбатан амал қилади:

•  Ислом Каримов номидаги ТДТУ;
•  Наманган давлат университети;
•  Тошкент кимё-технология институти;
•  Андижон машинасозлик институти;
•  Андижон қурилиш-транспорт коллежи;
•  Самарқанд ахборот технологиялари коллежи;
•  Олмазор политехника коллежи;
•  Чингелди маиший хизмат коллежи.

Ислом Каримов номидаги ТДТУ “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” ва “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” йўналишлари бўйича ҳарбий кафедрани тамомлаган битирувчилар ФВВга ҳарбий хизматга биринчи навбатда қабул қилинади.

Қутқарувчи лавозимларига номзодларни танлаб олиш шартлари:

•  маънавий ва сиёсий дунёқараши бўйича суҳбат;
•  психологик тест;
•  касбий билимларини синовдан ўтказиш (диктант, ёзма иш);
•  жисмоний тайёргарлик (спорт бўйича тоифа даражаси мавжудлиги инобатга олинади).

Номзодлар ўз ҳужжатларини кадрлар ходимига топширади, у эса уларни ФВВнинг шаҳодатлаш комиссиясига юборади. Юқарида келтирилган барча талабларга жавоб берадиган номзодлар ишга қабул қилинади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар