Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди

Ўзбекистон 26 Июль 2017 59577

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида янгиланган низом, шунингдек, унинг тузилмаси тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Давлат тест марказининг (Марказ) асосий вазифалари  белгиланди:

•  таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга ошириш;
•  таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;
•  тест материаллари банкини шакллантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
•  тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш, тест материалларини нашр қилиш, тест синови натижаларини таҳлил қилиш;
•  чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш.

Марказ директорига таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларининг сифатли ўтказилиши учун шахсий масъулият юкланади. Марказ ходимларининг умумий чекланган сони 72 нафаргача қисқартирилди (илгари – 89 нафар).

Белгиланишича, Марказ Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлаштирилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар