Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги регламент бўйича аниқланади

Ўзбекистон 26 Июль 2017 3248

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Техник регламент талаблари рўйхат бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотлари учун мажбурий ҳисобланади. Ҳужжат носаноат ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди.

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига қуйидаги талаблар қўйилади:

•  санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;
•  ишлаб чиқариш жараёнига талаблар;
•  қадоққа талаблар;
•  сақлашга талаблар;
•  ташишга талаблар;
•  муомалага чиқаришга талаблар.

Ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялаш ва мувофиқлигини баҳолаш, намуналарини танлаш ва синовдан ўтказиш масалалари  алоҳида боб билан тартибга солинади.

Техник регламент жорий қилингунга қадар Миллий сертификатлаштириш тизими билан ўрнатилган қоидалар қўлланилади. У кучга киргунга қадар олинган  санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари уларда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилишда давом этади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар