Бразилия ерсиз деҳқонлар ҳаракатининг 500 га яқин аъзоси мамлакат қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва таъминлаш вазирига тегишли фазендани эгаллаб олишди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда

Гап бораётган ер участкаси Мату-Гросу штатида жойлашган. Вазирга тегишли бўлган Amaggi компанияси ушбу ҳудудда соя донлари етиштиради. Норозилик билдираётган ерсиз фуқаролар аграр ислоҳотлар ўтказишни ва мамлакат президенти Мишел Темерга нисбатан коррупция айбловлари илгари сурилгани туфайли унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Фазенданинг эгаллаб олинишидан ҳеч ким жабрланмаган. Amaggi вакилларига кўра, улар эгаллаб олинган ҳудудни бўшатишни сўраб судга мурожаат қилади.