Орқасида қўшимча сенсорли дисплей, иккита ёнма-ён камера ва мусиқали чипга эга Meizu Pro 7 ва 7 Plus флагман смартфонлари тақдим этилди.

Pro 7 ва 7 Plus’нинг асосий хусусияти шундаки, уларнинг орқа панелида рангли сенсорли дисплей мавжуд. Унинг диагонали 1,9 дюйм бўлиб, 240 × 536 пикселли кўрсатиш қобилиятига эга. Дисплейда вақт, эслатмалар, трекларнинг номлари ва бошқа қўшимча маълумотлар акс этади. Яна у асосий камерага селфи қилишда ёрдам беради.

Иккала модел ҳам 12 Мп ли ёнма-ён камералар билан жиҳозланган. Смартфонлар орқа планни ёйиш билан суратга олишга қодир. Олд камера 16 Мп га эга. 

Смартфоннинг корпуси металлдан ишланган. Бармоқ изларининг сканери дисплей тагида mTouch тугмасига ўрнатилган. Мусиқа шайдолари учун ички кучайтиргичларга эга CS43130 Master HIFI чипи ўрнатилган. Смартфонларда қулоқчинлар учун 3,5-миллиметрли разъём мавжуд.

Смартфонлар бир-биридан ўлчамлари, дисплейлари кўрсатиш қобилияти, процессорлари ва хотира ҳажмилари билан фарқланади. Иккала смартфон ҳам тез қувватловчи mCharge қувватлагичи билан жиҳозланган: Pro 7 50 фоизга 30 дақиқада, Pro 7 Plus эса 20 дақиқада қувватланади.

Pro 7 Хитойда 2 799 юань, Pro 7 Plus эса 3 799 юань туради.