Ироқ ва Сурияда Европа Иттифоқи давлатларида яшовчи ва ИШИД сафларига қўшилган 2 мингга яқин хорижий жангари бор, деб маълум қилди 26 июлда хавфсизлик бўйича еврокомиссар Жулиан Кинг.

"Аниқ сонларни айтиш қийин, бироқ, яқиндаги баҳолашларга кўра, Европа Иттифоқида яшовчи 2 мингга яқин хорижий террорчи-жангари Ироқ ёки Сурияда бўлган", деб айтган Брюсселда журналистларга Кинг. 

Кингнинг айтишича, жангариларнинг бир қисми ўлиб кетган, қолган қисми эса Европага қайтиш истагида бўлиши мумкин ва шунинг учун Европа Иттифоқи ташқи чегаралардан ўтишда бундай жангариларни аниқлаш бўйича зарурий чораларни кўриб қўйган.