Қошлар Трампга қарши: Ғалати қошларга эга аёл АҚШ президентидан ҳам машҳур бўлиб кетди

Жаҳон 26 Июль 2017 21620

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Obamacare тиббий суғурта тизимини танқид қилувчи нутқни сўзлади. Бироқ, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг бор эътибори унинг чиқишига эмас, балки Америка етакчисининг ортида турган ғалати қошли аёлга қаратилди.

Қошлар Трампга қарши

Twitter фойдаланувчилари аёлнинг ғалати шаклли қошларига аввалги президент Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар салбий натижалар келтиргани билан изоҳ беришган.

“Қошларинг Obamacare ислоҳоти қурбонига айланганини тушунмоқдасан”, - дея ёзган Twitter’даги BadGuyZero тахаллуси остидаги фойдаланувчи.

Бошқа изоҳ берувчиларнинг ёзишича, ҳукумат Obamacare’ни эмас, балки америкалик аёлнинг қошларини “бекор қилиши ва алмаштириши” керак.

“Трамп шу аёлнинг қошларини бекор қилиши ва алмаштириши лозим”, - дея ёзган annapaul4317.

Баъзи блогерларнинг фикрича, аёл Трампнинг ортида бекорга турмаган.

“Трамп жонли эфир вақтида эътиборни ўзига жалб этувчи қопқон қўйди, сабаби биз у нима ҳақида гапираётганини эшитмаслигимизни истаган”, - дейди fatesummons.

Фойдаланувчилардан бирининг ҳазил қилишича, бундай ноодатий шаклга эга қошлар – Трампнинг нутқига табиий реакциядир.

“Ҳаттоки қошлар ҳам эшитаётган нарсаларига ишонаётгани йўқ”, - дея ёзди MightyZum.

Баъзи бирлар ташқи қиёфаси сабаб масхара қилинган аёлга ачинган.

“Бу аёлга жуда ачинмоқдаман. Матбуот анжумани тугайди, ҳамда у бутун Twitter ўзи ҳақида нима ёзаётганини билиб олади”, - дея ёзган CoolHandDan26 тахаллуси остидаги фойдаланувчи.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар