"Лаборатория Касперского" компанияси бутун дунё бўйлаб Kaspersky Free бепул антивирусини ишга туширишини эълон қилди. Бу ҳақда компания бош директори Евгений Касперский баёнотида айтилган.

"Ажойиб янгилик – биз Kaspersky Free бепул антивирусининг бутун дунё бўйлаб ишга туширилишини эълон қиламиз! Барча истовчиларга, "текинга", деб айтилган баёнотда.

Компания сайтида маълум қилинишича, бепул антивирус пулли версиялар билан рақобат қилмайди. Таъкидланишича, Kaspersky Free устида 1,5 йил давомида ишлар олиб борилган. "Юқори ҳимояга тўлашга 2 минг рубли бўлмаган кўп миқдорда фойдаланувчилар бор, шу сабабли улар сохта дастурларни ўрнатишга ва ҳаттоки фаол суқиштирилаётган Microsoft Windows Defender’ни қўллашга мажбурлар. Free дастури ўрнатилиши сонларининг ошиши машинавий ўқитиш технологияси учун big data базаси кенгайтирилиши ҳисобига барча фойдаланувчилар ҳимоясига ижобий таъсир қилади", деб айтилган баёнотда. 

"Ўтган йили маҳсулот Россия-Украина-Беларусь, Хитойда ҳамда "Нордикс"да (Дания, Норвегия, Швеция, Финляндия) муваффақиятли синовдан ўтган", деб айтилган сайтда.

Антивирус босқичма-босқич ишга туширилади. Дастурни июлда биринчи бўлиб синовдан ўтказиш имконига АҚШ, Канада ва Осиё-Тинч океани минтақасининг кўплаб давлатлари, жумладан Қозоғистон аҳолиси эга бўлади. Сентябрда дастурдан Ҳиндистон, Ҳонгконг, Яқин Шарқ, Африка, Туркия ва Лотин Америкаси, октябрда Европа, Япония ва Жанубий Корея аҳолиси фойдалана олади. Компания йил охиригача антивирусни барча давлатларда ишга туширмоқчи.