​​​​​​​LG роботлари Кореянинг энг йирик аэропортида иш бошлади

Технология 26 Июль 2017 3172

LG роботларининг Кореяга ташриф буюрувчи кишиларга экспертлик хизматлари

Жанубий Корея мамлакат тарихидаги энг йирик қишки спорт тадбирига тайёргарлик олиб бораётган бир вақтда, LG Electronics (LG) компанияси жаҳондаги бош транзит авиамарказ – Инчхон Халқаро аэропортида хизматларни автоматлаштириш жараёнини такомиллаштиришга бор эътиборини қаратди. LG компанияси Кореядаги кўплаб мукофотлар билан тақдирланган ушбу аэропортга ташриф буюрувчи кишиларга ёрдам берадиган робот-гидлар ва робот-фаррошларни фойдаланишга топширди. Робот-гид аэропорт ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб, туристларга маълумот ҳамда ёрдам берса, робот-фаррош полларнинг тоза ҳолда туришини таъминлайди.

LG компанияси жаҳондаги энг йирик ва жуда кўплаб инсонларга хизмат кўрсатувчи аэропортлардан бирида шундай ихтирони жорий этиб, ҳар йили тахминан 57 миллион кишига роботлаштирилган хизматлар кўрсатади. Роботлар расман июлда фойдаланишга топширилиши керак эди, бироқ бу аэропортга кўп келувчи сайёҳлар уларни февралдаёқ пайқашган бўлиши мумкин. Ўшанда Инчхон аэропортида бета-синовлар бошланган. LG муҳандислари сўнгги беш ой давомида қурилмани яхшилаб боришди ва уларнинг самарадорлигини синовлар давомида олинган маълумот ҳамда тажриба орқали ошириб боришди.

LG’дан нутқни фарқлаш платформаси туфайли, робот-гид аэропортда энг оммабоп бўлган тўрт тил: корейс, инглиз, хитой ва япон тилларини тушунади – ҳамда ташриф буюрувчиларга оғзаки маслаҳатлар беради. Робот аэропортнинг марказий серверига уланиши ва қўниш вақти, ресторанлар, дўконларнинг жойлашуви ҳамда бошқа кўплаб маълумот бериши мумкин. Робот-гид йўловчининг талонини тезлик билан сканердан ўтказиб, кечиккан ёки адашиб қолган кишини парвозга чиқиш жойига олиб боради.

Робот-фаррош, худди LG HOM-BOT робот-чангюткичи каби, полларни яхшилаб тозалайди, автоном навигация функциясига эга ва тўсиқлардан қочади. Уни иш ва жамоат хоналарида қўллаш мумкин. Бу робот қайси ҳудудларда тозалаш ишларини кўпроқ бажариш кераклигини аниқлаб, уларни маълумотлар базасида сақлайди ҳамда уларга бўлган энг мақбул йўналишларни белгилайди.

LG компанияси роботларни аэропортларда жорий этиб, уларни серияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бунда роботларга келажакдаги ривож омили сифатида қаралади. Айни дамда LG робототехникаси икки қисмга бўлинган: уйда ва тижорий қўллаш. LG’нинг биринчи туркуми HOM-BOT робот-чангюткичи ва янги HubRobot’ни қамраб олса, иккинчиси – аэропортлар, меҳмонхоналар ҳамда банклар каби жамоат жойларида хизматлар кўрсатишга мўлжаллаб махсус ишлаб чиқилган роботлар.

«LG компанияси ўзининг роботлаштирилган технологиялари: навигация, нутқни фарқлаш, табиий тилни қайта ишлаш ва албатта, DeepThinQ сунъий идрокини янада илгари суриш ҳамда ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда, - дея маълум қилди LG Home Appliance & AirS olutions Company компанияси президенти Дахюн Сонг. – Бундай ишланмалар ва инновациялар LG компаниясини тўртинчи саноат инқилоби дунёсига олиб келади».

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар