Ливия миллий келишуви ҳукумати раҳбари Фаёз ас-Сарож ва миллий армия қўмондони Ҳалифа Хафтар Францияда ўтган музокаралар давомида Ливияда 2018 йил баҳорида президентлик ва парламент сайловлари ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Франция  президенти Эммануэль Макрон маълум қилган.

"Учрашув давомида баҳорда сайловлар ўтказишга келишиб олинди", деб айтган Макрон матбуот-анжуманда. 

Бундан ташқари, ихтилоф томонлари жанговар ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олганлар.