Марказий банк: Банкоматлар ишлайди, одамларга бозор курсида валюта харид қилиш имкони берилади

Ўзбекистон 26 Июль 2017 78370
Фото: Халқаро Пресс-клуб

Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида Кун.уз мухбири Толибжон Раҳматов Бозор нархларида банклардан валюта харид қилиши қачон жисмоний шахсларга ҳам тақдим этилиши ва пластик карточкалар орқали банкоматлардан нақд пул ечиб олиш хизмати қачон барча жойда бирдек йўлга қўйилиши ҳақидаги саволлар берди. Саволларга Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев жавоб берди.

— Баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилиниши рухсат берилиши валюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан бири. Албатта, яқин келажакда жисмоний шахсларга ҳам бу ҳуқуқ тақдим этилади. Бунинг устида мутахассис ва экспертлар иш олиб бормоқда. 

Бу борада янгилик бўлади. Жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти тақдим этилади. Ҳозирча жисмоний шахслар пластик карточка орқали давлат курсида конверсион картада валюта харид қилишлари мумкин. Ягона шарти бу пуллардан фақат чет элларда фойдаланиши лозим бўлади. 

Иккинчи савол — банкоматлар мавзусига тўхталсам. Бу ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Аввало бунинг техник имкониятлари эътиборга олиниши керак. Албатта, иқтисодий жиҳатдан ҳам бундай режаларимиз бор. Ҳозир муомалада бўлган экан йирик купюра 10 минг сўмлик бўлиб турибди. 10 минг сўмликнинг муомалага киритилиши бу йўлдаги биринчи қадам ва бу йўналишда ишлашни яна давом эттирамиз. Яқин орада фуқароларимизга сўмни исталган банкоматдан хоҳлаган вақтда, исталган суммада олиш имконияти тақдим этилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар