Германия канцлери Ангела Меркель турмуш ўртоғи Иохим Зауэр билан операга борди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Эр-хотин ҳар йилги Байрёйт фестивалига ташриф буюришган. Бу мусиқа тадбирида Рихард Вагнернинг ишларидан фойдаланилади. Меркель ҳамда Зауэр эса – бу бастакорнинг катта мухлисларидир.

Фестиваль бир ой давомида бўлиб ўтади. Канцлер ва унинг турмуш ўртоғи биринчи кун меҳмон бўлишган.