Москва шаҳрида пенсионер аёлдан 50 млрд зимбабве долларини ўғирлаб кетишди, деб хабар бермоқда РИА Новости ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбага асосан.

Манбанинг сўзларига кўра, бошқа ҳудуддан келган эркак шаҳар жанубидаги Криворожск кўчасидаги хонадонда ўғирликни содир этган. Полициячилар гумонланувчини қўлга олишди.

Агентлик суҳбатдошининг аниқлик киритишича, долларлар ҳеч қандай қийматга эга эмас, сабаби Зимбабведа улар бир неча йил муқаддам муомаладан чиқарилган. Шунингдек, унинг хабар беришича, эркак заргарлик буюмлари ва бошқа давлатлар валюталаридаги пулларни ўмарган. Полиция маълумотларига кўра, ўғри хонадонга дераза орқали кирган.

Маълумот учун, Зимбабве доллари 2009 йилда муомаладан чиқарилган. Бу ҳолат йиллик инфляция 231 миллион фоизни ташкил этиб, мамлакатда максимал қиймати 100 трлн доллар бўлган қоғоз пуллар чиқарилгач, рўй берган. Ўшандан бери Зимбабве ўзининг валютасига эга эмас, у ерда ҳисоб-китоб учун Америка доллари, Жанубий Африка рэнди, Хитой юани ва бошқа валюталардан фойдаланишади.