Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ конгресси вакиллар палатасининг Россияга қарши янги санкциялар бўйича қарорини қўллаб-қувватлади.

«АҚШ конгресси икки партиянинг кучли қўллаб-қувватлови билан РФга қарши санкциялар бўйича муҳим қарорни қабул қилди», - дея ёзди Порошенко твиттердаги саҳифасида.

Шу билан бирга, Украина раҳбарининг қўшимча қилишча: «Тажовузкорликнинг қиймати ошиб бориши лозим!».

Аввалроқ АҚШ Конгресси Американинг «энг хавфли рақиблари»ни маълум қилгани хабар берилганди.