«Реал» Мбаппени сотиб олиши учун тўсиқ пайдо бўлди

Спорт 26 Июль 2017 11304

«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Реал»га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин. Бу ҳақда Европанинг бир қатор нашрлари хабар тарқатган.

Cadena Ser радиоси берган хабарга кўра, «Монако» Мбаппе учун сўраётган пулни «Реал» бугунги Испания футболи шароитида тўлай олмайди. Бунинг учун жамоа ВВС‘дан (Бензема-Бэйл-Криштиану Роналду) бирини сотишига тўғри келади. Бу катта эҳтимол билан Гарет Бэйл бўлиши керак.

Бироз муқаддам уэльслик футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиққани хабар қилинган, лекин кейинроқ бош мураббий Жозе Моуриньо бу хабарларни инкор қилиб чиққанди.

Кўпроқ янгиликлар