Лондон юқори суди Россиянинг Украинадан 325 миллион долларни 3 млрд долларлик даъво бўйича таъминлаш сифатида дарҳол ундириб олиш тўғрисидаги мурожаатига рад жавобини бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Украина молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Суд Украинанинг позициясини қабул қилди ва Украинанинг апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар суд қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, суд ишончли вакилнинг харажатларни таъминлаш бўйича мурожаатига рад жавобини берди ва Украинанинг, ишончли вакилнинг суд жараёни учун харажатларини қоплаш суд томонидан жиддий ўрганиб чиқилиши кераклиги ҳақидаги позициясига қўшилди. Бу ҳолат Украинанинг аппеляция шикояти кўриб чиқилмагунча юз бермайди», - дея аниқлик киритишган матбуот хизматидан.

Эслатиб ўтамиз, Украина молия вазирлиги июнь ойи охирида Лондон Юқори судининг Россия олдидаги 3 млрд долларлик қарз бўйича қарорига апелляция берди.