Шайхонтоҳурда тақиқланган экинни етиштирган шахс ушланди

Жамият 26 Июль 2017 4297

2017 йилнинг 21 июль куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Комплекс” тадбири давомида Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Якуб Бакаев уйида қонунга хилоф равишда 3 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар