Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади

Ўзбекистон 26 Июль 2017 4564
Фото: EPA

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рам Натҳ Ковиндни Ҳиндистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

«Сизнинг ушбу ғоят масъулиятли лавозимга сайланишингиз, авваламбор, Ҳиндистон халқининг Сизга бўлган катта ишончи ифодаси, кўп йиллик сиёсий фаолиятингиз, бой ҳаётий тажрибангизга берилган холис ва ҳаққоний баҳодир», дея давлат раҳбари сўзларини келтирган ТИВ сайти.

Мактубда ўзаро манфаатларга жавоб берадиган барча йўналишларда узоқ муддатли стратегик алоқаларни изчил ва босқичма-босқич ривожлантириб боришдан Ўзбекистон томони манфаатдор эканлиги таъкидланди.

«Даврлар ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида бугунги кунда муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим», – дейилади Ўзбекистон Президентининг мактубида.

Шавкат Мирзиёев Рам Натҳ Ковиндга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар, дўст ҳинд халқига бардавом тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Кўпроқ янгиликлар