АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан ядро дастури бўйича келишув шартларига риоя этишини талаб қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Трампнинг маълум қилишича, бу шартлар бажарилмаса “Теҳронда катта муаммолар юзага келади”.

У шундай баёнот билан Қўшма Штатларнинг Оҳайо штатидаги митингда чиқиш қилган.

Аввалроқ Оқ уй Трамп Россия, Эрон ва КХДРга нисбатан санкцияларни бекор қилиш ниятида эмаслиги ҳақида маълумот берганди.