САВОЛ: Биз ўз ҳовлимизда кўп йиллардан буён чорвачилик билан шуғулланиб, даромад оламиз. Мазкур даромадларимизга солиқ солинадими?

Тилак ОБРЎЕВ,

Тошкент вилояти

ЖАВОБ: Солиқ кодексига кўра, уй хўжалиги ва деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни тирик ёки сўйиб сотганда саноатда қайта ишлашдан ташқари хом ёки қайта ишланган ҳолда олинган даромадлар, чорвачилик, деҳқончилик, асаларичилик маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солишдан озод қилинади. Мазкур ҳолатда тегишли маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан шу шахсга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участ­касида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этилган ҳолатда солиқ солишдан озод этилади.

Саволга Бектемир туман давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти

Беҳзод НОСИРОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.