«Укрэнерго» 26 июлдан Донбассдаги Украина назорати остида бўлмаган ҳудудларга электр энергиясини етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда компания директори вазифасини бажарувчи Всеволод Ковальчук фейсбукдаги саҳифасида хабар қилган.

«Расман. 2017 йилнинг 26 июль соат 00.00 дан Донецк вилоятининг назорат остида бўлмаган туманларига электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилди», - дея ёзган у.

Ковальчукнинг аниқлик киритишича, Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудларида Украинанинг бошқа қисмидаги электр станциялар ишлаб чиқарувчи электр энергияси истеъмол қилинмайди, эҳтиёж эса Старобешевск ва Зуевск ИЭСлар, минтақадаги бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳамда Россиядан етказиб берилувчи электр қуввати ҳисобидан қопланади.