Юридик университетда телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади

Ўзбекистон 26 Июль 2017 9873

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университетда бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида адолатни таъминлаш мақсадида бир қанча янгиликлар амалга оширилади. Бу ҳақида университет қабул комиссиясига асосланиб, Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида маълум қилди.

Шундай янгиликлардан бири тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади.

Аслида ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”да ҳам, ундан олдин амалда бўлган низомларда ҳам мазкур қоида белгилаб қўйилган эди. Бироқ ушбу қоидага доим ҳам қатъий амал қилинмас, абитуриентларнинг мазкур ножўя хатти-ҳаракати аксарият ҳолларда кечириларди.

Энди жорий йилдан бошлаб, мазкур қоидага қатъий амал қилинади. Тест ўтадиган бинога қўшимча воситалар олиб киришга уринган абитуриент аниқланиши заҳоти, тест синовларига кирмасиданоқ, имтиҳондан четлаштирилади.

Қабул комиссияси берган маълумотларга кўра, барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриент яна бир бор бу ҳақида огоҳлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ТДЮУга жами 600 нафар талаба қабул қилинади ва ўзбек гуруҳига 5178 нафар, рус гуруҳига эса 954 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Ўтган йилги билан солиштирганда абитуриентлар сони 1736 нафарга (39,5 фоиз) ошган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар