Ўзбекистон жисмоний шахсларидан нечта шкала бўйича даромад солиғи олинишини биласизми?

Иқтисодиёт 26 Июль 2017 12901

Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган Ўзбекистонда солиқ ислоҳотига доир сессияда республикадаги жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиқлари миқдори ҳам муҳокама қилинди. Кун.uz мухбирининг Сингапур давлати мисолида даромад солиқлари ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистонда қачон қисқартирилиши борасида берган саволига Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев жавоб берди.

“Ўзбекистонда бугунги кунда жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи бўйича 4 та шкала мавжуд. Бунда биринчи шкала бўйича бир минимал иш ҳақи (энг кам ойлик иш ҳақи - 149,750 сўм)гача бўлган даромадга 0 ставкада даромад солиғи ўрнатилган, яъни умуман даромад солиғи тўланмайди. 1 минималдан ( энг кам ойлик миқдори назарда тутилмоқда) 5 минималгача бўлган шкала бўйича (149, 750 сўмдан 748, 750 сўмгача) 7,5 фоиз даромад солиғи тўланади, бундан 6,5 фоизи давлат бюджетига, 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамига тушади. 

Учинчи шкала бу беш минималдан 10 минималгача бўлган даромадларга (748,751- 1 млн 497,500 сўм) 16 фоиз даромад солиғи солинади. Ва 10 минималдан юқори даромадларларга 23 фоиз солиқ солинади. Бундан 22 фоизи давлат бюджетига тушади. 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ўтказилади”, - деди Молия вазири ўринбосари.

Шу ўринда, Кун.uz мухбири маълумот сифатида тақдим этган Сингапур республикасидаги даромад солиқлари борасидаги ҳамда Ўзбекистондаги даромад солиқларига доир жадвални тақдим этсак. Қиёслаш эса, ўқувчига ҳавола. 

Сингапурда жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқ ставкалари:

Ўзбекистондаги жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқлар:

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар