Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан жойларда зарарли термитларга қарши курашиш ва зарарини камайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йилнинг 14-21 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятларида мутасадди хизматлар ҳамкорлигида аҳоли хонадонларининг термит билан зарарланганлик ҳолатини ўрганиш, зарарланган хонадонларга заҳарли ем-хўраклар ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий, тарихий ва маданий меърос обектларида термит тарқалишининг олдини олиш ҳамда зарарини камайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу тадбирлар мобайнида 589 та аҳоли хонадонлари ва 58 та иқтисодий-ижтимоий, 11 та маданий ва тарихий объектларда кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилиб, 1257 та заҳарли ем-хўраклар ўрнатилди, 11 430 м2 термит тарқалган дала ва майдонларда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.