Хайрия кимошди савдосида Киев ҳокими Виталий Кличко билан биргаликда машғулот ўтказиш деярли 5 минг еврога сотилди. Бу ҳақдаги маълумотлар Украина давлат харидлари сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, маблағлар болалар клиникаси учун сунъий ҳаво етказиб бериш қурилмаларини сотиб олишга сарфланади.

«Соғлом танда – соғлом руҳ ва янги муваффақиятлар учун қувват бор. Шунинг учун Киев ҳокими Виталий Кличко ҳар куни эрталаб машғулот ўтказишга ҳаракат қилади. Ҳамда спорт машқлари бўйича сирлари билан ўртоқлашишга тайёр. Бу лот учун олинган барча пуллар нейрожарроҳлик Институтининг болалар клиникасига сунъий ҳаво бериш қурилмаларини сотиб олиш учун сарфланади», - дейилади лот матнида.