Америкалик таниқли режиссёр Жеймс Кэмероннинг маълум қилишича, Терминатор ҳақидаги янги трилогияни суратга олишни режалаштирмоқда.

"Гап франшизани яна янгилаш мумкин эканлигидадир... Мен Терминатор ҳақидаги франшизага эгалик қилувчи Дэвид Эллисон билан музокаралар олиб бормоқдаман, Америка бозоридаги ҳуқуқлар эса бир ярим йил ичида менга ўтади. Биз АҚШ муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилигига асосан нима қилиш мумкин эканлигини муҳокама қилмоқдамиз. Ҳозирги пайтда биз трилогияни яратиш ҳақида ўйлаяпмиз", - дея маълум қилди режиссёр news.com.au порталига берган интервьюсида.

Аввалроқ ҳолливудлик актёр ва Қўшма Штатларнинг Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер “Терминатор” фильмининг олтинчи қисмида суратга тушиш истагида эканини маълум қилганди.