2017 йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 25 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2567 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 586 тасини қўпол турдаги, 22 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 25 июль куни жами 184 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 99 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 85 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.