International Champions Cup турнири доирасида «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Эрнесто Вальверде шогирдлари ушбу баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. 

Ўйиннинг 31-дақиқасида Неймар урган гол «Барселона»га ғалаба келтирди. Ушбу ғалабадан кейин каталонияликлар Халқаро чемпионлар кубогининг АҚШда ўтаётган гуруҳида пешқадам бўлиб олишган. Жозе Моуриньо шогирдлари эса Шимолий Америка бўйлаб ўтказаётган турнесида илк марта мағлубият аламини тотиб кўришди.

30 июль куни «қизил иблислар» «Волеренга» билан ўйнайди, каталонияликлар эса шу куни «Реал» билан учрашади.

International Champions Cup
«Барселона» – «Манчестер Юнайтед» 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 31 Неймар. 
«Барселона» – Силлессен, Умтити (Вермален, 46), Альба (Динь, 46), Нелсон Семеду (Алеиш Видаль, 46), Бускетс (Серджи Роберто, 46; Сержи Сампер, 85), Ракитич (Денис Суарес, 46), Маскерано (Пике, 46), Аленья (Иньеста, 46), Неймар (Мунир, 46), Месси (Туран, 46), Суарес (Пако Алькасер, 46).
«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа (Ромеро, 46), Смоллинг (Жонс, 46), Линделеф (Байи, 46), Блинд (Дармиан, 46), Валенсия (Туанзебе, 84), Погба, Кэррик (Феллайни, 46), Лингард (Марсьяль, 62), Мхитарян (Перейра, 62), Рэшфорд, Лукаку.
Огоҳлантириш: Феллайни (83).