«Барселона»да Неймарнинг кетиш ҳақидаги огоҳлантиришига ишонишмаган

Спорт 27 Июль 2017 10244

«Барселона» раҳбарияти июль ойининг бошида ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантириш олишган, бироқ бунга қарши бирор ҳаракатни амалга оширишмаган, деб ёзмоқда Sport.es. 

Манбанинг кузатувларга асосланиб маълумот беришича, Неймар ва унинг отаси билан доимий мулоқотда бўлувчи, шунингдек кўк-анорранглилар раҳбарияти билан ҳам алоқалари бўлган одамлар «Барса» функционерларини Неймарнинг «ПСЖ» билан музокара олиб бораётгани ва футболчининг кетиш хавфи борлигини билдиришган. Шунга қарамай, каталонияликлар раҳбарияти уларнинг сўзига эътибор бермаган ва парижликларнинг Неймар учун товон пули бўлган 222 млн. еврони тўлай олишига ишонишмаган. 

«Барселона» президенти ва Неймар ўртасидаги суҳбат у таътилдан қайтиб келгач, матбуотда барча гаплар урчиб бўлгач бўлиб ўтган. Бунгача бўлган даврда эса футболчининг отаси парижликлар билан фаол тарзда музокара олиб борган ва шартноманинг дастлабки шартлари бўйича келишувга эришган. 

Кўк-анорранглилар раҳбари билан суҳбатда Неймар клубда қолиш ниятида эмаслигини айтган. Шундан сўнг клуб вакиллари, футболчилар ва мураббийлар уни клубда қолиши учун кўндириш ҳаракатига тушиб қолишган. Дастлаб бу иш уларда ўхшаётгандек таассурот уйғотганди, аммо сўнгги вақтга келиб Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши янада аниқроқ вариант бўлиб қолмоқда

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тарқатилган хабарларга кўра, Неймар парижликлар билан шартнома имзоласа, унга бонус сифатида 50 миллион евро мукофот пули берилади. Бразилнинг йиллик маоши эса 30 млн. еврони ташкил қилади. Бу барча солиқларни чиқариб ташланганда тўланадиган соф маош саналади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар