БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, Эски Ал-Қудсда яқинда рўй берган ҳодисалар туфайли зўравонлик ҳолатлари авж олиши мумкинлигидан ташвишда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Ал-Қудсда зўравонлик ҳолатлари авж олиши мумкин эканидан жуда ташвишдаман. Барча сиёсий, диний ва жамоат арбобларини фитна кайфиятига эга ҳаракатлар ҳамда баёнотлардан қочишга, шунингдек, Исроилни вазминликка чақираман», - деган БМТ бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни ҳужумлар серияси натижасида олти киши – уч фаластинлик ва уч исроиллик ҳалок бўлди. Бу араб-исроил можароси тарихида сўнгги йиллардаги энг қонли кунлардан бирига айланди.