Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал жавоб учрашувидан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда Миржалол Қосимов жамоаси «Бунёдкор» Вадим Абрамов устозлик қилаётган «Нефтчи»ни қабул қилди.

Учрашувда аввалига «Нефтчи» вакиллари белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим сўнггида Вадим Чемиртан фарқни йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар тўлиқ устунлик қилишди. Даставвал Достонбек Ҳамдамов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва бу фарғоналикларнинг умидларини сўндириб қўйди. Бунинг натижасида Отабек Шукуров мавсумдаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилиб фарқни оширди.

Фарғонада ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Қосимов шогирдлари умумий ҳисобда 5:2 ҳисобида устун келди ва кубокнинг ярим финалига йўлланма олди.

Ўзбекистон кубоги

1/4 финал, жавоб учрашуви

«Бунёдкор» - «Нефтчи» 3:1 (1:1)

Голлар: Вадим Чемиртан (45+2), Достонбек Ҳамдамов (58), Отабек Шукуров (69) - Музаффар Музаффаров (37, пенальти).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Фаррух Икромов, 82), Вадим Чемиртан, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 65)
«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Достонбек Турсунов, Камронбей Кападзе, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев (Темур Ҳакимов, 55), Абдураҳмон Абдулхақов, Абдужамол Исроилов, Мансур Саидов (Мўйдин Мамазулумов, 71), Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров (Шерзод Ҳакимов, 59).
Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов (58), Абдураҳмон Абдулҳақов (90+3).
Дастлабки учрашув: 2:1