Дунёнинг энг бой тадбиркорлари рўйхатида ўзгариш, Гейтсни ортда қолдиришди

Иқтисодиёт 27 Июль 2017 51347

Amazon асосчиси Жеф Безос 90 млрд доллар билан дунёдаги энг бадавлат инсонга айланди, деб хабар бермоқда CNBC.

Forbes’нинг реал вақтдаги ҳисоб-китобига кўра, Безоснинг давлати 90,6 млрд долларга тенг, Гейтсники эса — 90,1 млрд долларни ташкил этади.

Amazon’нинг акцияси нархи бир кечада 15 доллардан ошди, Microsoft қимматли қоғозлари нархи эса бироз пасайди.

Агентликнинг таъкидлашича, Amazon акциялари бироз пастга шўнғиши, Microsoft’ники эса ошиши мумкин. Бироқ, ҳаттоки шу вазиятда ҳам Безос яқин кунларда Гейтсга нисбатан биринчиликни ўзига қайтаради.

Кўпроқ янгиликлар