2017 йилнинг иккинчи чорагида Facebook компаниясининг соф даромади ва фойдаси анча ошди. Бу ҳақда компания ҳисоботида айтилади.

Компаниянинг бу даврдаги умумий даромади 9,32 млрд долларни ташкил этди – ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 45 фоизга кўп. Шу билан бирга, Facebook’нинг соф фойдаси 71 фоизга ўсиб, 3,89 млрд долларни ташкил қилди.

Компания асосан рекламадан даромад олмоқда – “Даромад” бандида рекламанинг улуши 98,3 фоизга тенг.

Бундан ташқари, иккинчи чоракда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 2 млрд.га етди.