Хитойлик олимлар инсоннинг Марсга қўндирилиши имкониятлари ўрганиладиган мажмуа лойиҳаси устида ишламоқдалар.

ОАВ томондан "Марс мустамлакаси" деб аталаётган мажмуа Цинхай вилояти ҳудудидаги чўлда барпо этилади. Олимларнинг фикрича, чўл ландшафти Марсникига энг яқиндир.

База бир неча модуллардан ташкил топади, унда олимлар назоратида кўнгиллилар жойлаштирилади. Миссиянинг асосий вазифаларидан бири 2040 йилга белгиланган Марсга парвоз учун яхши тайёрланишдан иборат. 

Аввалроқ Хитойда янги миссия ишга туширилгани маълум қилинганди. Унда 4 киши "Юэгун-1" ой станциясини имитация қилувчи ёпиқ капсулада 200 кун кўнгилли равишда ўтказадилар.