Хуфиёна иқтисодиёт: Бу муаммо қачон ҳал этилади?

Иқтисодиёт 27 Июль 2017 41056

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси 26 июлда бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар берилган эди. У «Ўзбекистоннинг замонавий солиқ сиёсати: вазифалар ва амалга ошириш механизми» мавзусида ташкил этилди. Унда тадбиркорлар томонидан нақд пул тушумини тўлиқ топширмаслик, нақд пулни тўлиқ қайтариб олиш имкони йўқлиги, хуфиёна иқтисодиёт муаммоси ҳам муҳокама этилди. Сессия модератори Шерзодхон Қудратхўжаев экспертларга бу масалада савол билан мурожаат қилди. 

Халқаро Пресс-клубнинг 26 июль кунидаги сессияси. Фото: Халқаро пресс-клуб 

“Касса аппарати кўп давлатларда тадбиркорнинг ўзи учун керак, яъни кун якунида тушумни ҳисоб-китоб қилади. Бизда эса, бутунлай акси. Инкассатор Каптива ва Орландо машиналарида қопчасини кўтариб боради, тадбиркор катта бир дўкондан 100 минг ёки 150 минг сўм пулни худди садақа бергандай бериб юборади. Солиқ идораси режа қўйиб, шунча нақд пул топширасан дейди, тадбиркор банкдан нақд пулини вақтида ололмайман деб, тушумнинг ўндан бирини ҳам банкка топширмайди. Оқибатда пул айланишнинг хуфёна кўриниши, яъни хуфёна иқтисодиёт авж олади. Савол: бу муаммога қачон ва қандай қилиб барҳам берилади? Тадбиркор пулни қўяди, иккинчи куни келганида банк нақд пулимиз йўқ, дейди. Бу муаммонинг негизи қаерда, уни кимдан қидиришимиз керак?”

Бу саволга Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев жавоб берар экан, банклардан чиқаётган нақд ва қайтаётган нақд орасидаги тафовут жуда катта фарқ қилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев. Фото: Халқаро пресс-клуб 

“Тўғри, тадбиркорлар пулни тўлиқ топширмайди. Масалан, бир ойлик банкдан чиқаётган нақд пулларни ва қайтаётган пулларни оладиган бўлсак, агар бу 90-95 фоиз чиққан пул қайтиб келадиган бўлса, буни нормал ҳолатга яқин деб тушуниш мумкин. Лекин бугунги кунда бу даража пасайиб кетган эди. Шу сабабли солиқ идоралари билан биргаликда асосий куч шунга сафарбар этилмоқдаки, имкони борича нақд пулларни банкка жалб қилиш. 

Яна бир жиҳати бу масалага тадбиркор кўзи билан ҳам қараш керак. Тадбиркор банкка топширган пулимни қайтариб олсам, дейди. Бир-икки кун аввал шунга доир статистикага кўзим тушди. Унга кўра, йилнинг ўтган даври мобайнида савдо билан шуғулланувчилар 40-45 фоиз нақд пулини қайтариб олган. Энди яна 50 фоиз маблағи қолибди, деган савол туғилади. Бу ҳолатда, агар ҳамма пулини банкка топшириб кейин яна олиб чиқаверса, пул айланмаси бора-бора банкдан ташқарида амалга оширилади. Бу масаланинг бошқа томонлари ҳам бор. Бунинг ечими қандай бўлади?

Боя айтганимдек, валюта либераллашуви ва пул-кредит сиёсатида олиб борилаётган ўзгаришлар барчаси боғлиқ масала. Биз шундай бир муҳитни барпо қилишимиз керакки, тадбиркорнинг ўзи тушган нақд пулини банкка топшириб, ўз пул маблағлари айланмасини банк орқали йўлга қўйсин”, - деди Саидкамол Хўжаев.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар