26 июнда Ҳиндистон ғарбида тошқинлар оқибатида 48 киши ҳалок бўлди.

Тошқинлар жадал равишда ёғаётган муссон ёмғирлари билан келтириб чиқарилган.

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг кўпчилиги икки штат – Ражастон ва Гужаротдан бўлиб, бу штатларда мос равишда 19 киши ва 29 киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Ражастондаги юзлаб одамлар мураккаб об-ҳаво сабабли ўз уйларини тарк эта олмаяптилар.

Қайд қилиб ўтиш керакки, муссон ёмғирлари мавсуми августгача давом этади.