Исроилда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди

Жаҳон 27 Июль 2017 4805
Фото: AFP

Исроилда эндиликда 9 май нацист Германия устидан Ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси мамлакат парламенти депутатлари томондан бир овоздан маъқулланди.

Ушбу ташаббус муаллифларидан бири, "Исроил бизнинг уй" партияси депутати Одед Форер қонунни "Исроилнинг келажак авлод учун Ғалаба куни ҳақидаги хотирани сақлаб қолиш бурчи" деб атади. Унинг айтишича, Иккинчи жаҳон урушида 1,5 млн дан кўпроқ яҳудий қатнашган.

Ғарб давлатларида нацист Германиясининг яксон қилингани 8 май куни нишонланади.

Кўпроқ янгиликлар