Қарздорларнинг МИБ томонидан қўлга киритилган мол-мулки электрон аукцион орқали сотилади

Ўзбекистон 27 Июль 2017 15056

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори қабул қилинди.

Қарор матнига кўра, ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:

- суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;

- электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;

МИБ ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этилади. Ушбу марказнинг асосий вазифалари:

  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
  • фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
  • электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
  • мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш дан иборат бўлади

Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Марказнинг муассиси (мулкдори) ҳисобланади;

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар