Оқ уйнинг коммуникациялар департаменти раҳбари Энтони Скарамуччи АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги маълумотлар сизиб чиқишида ким айбдор эканлиги ҳақида тасаввурга эгалигини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда

"Президент ва мен ким маълумотлар сизиб чиқиши ва Оқ уйдаги сизиб чиқишларнинг бош манбалари ким эканлиги ҳақида жуда, жуда яхши тасаввурга эгамиз", деб айтган Скарамуччи.

Унинг таъкидлашича, 150 йил аввал бундай сотқинларча хатти-ҳаракатлар учун дорга осиш орқали ўлим жазоси кутган бўларди.

Аввалроқ Трамп Россия элчиси Сергей Кисляк ва АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс учрашуви ҳақидаги The Washington Post нашридаги мақолани маълумотлар сизиб чиқиши деб атаганди.