Россия президенти Владимир Путин армияда хизмат қилишдан бўйин товлаган фуқароларга давлат хизматида 10 йил давомида ишлашга рухсат бермаслик ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий маълумот расмий порталида эълон қилинган.

2013 йилда Россияда қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра, армияда қонунларга зид тарзда хизмат қилишдан бўйин товлаган фуқароларга давлат хизматидаги лавозимларни умрбод эгалламаслик белгилаб қўйилган.

2014 йилда эса Россия Конституциявий суди бу нормани бекор қилди. Янги қонунга кўра, армияда хизмат қилишдан бўйин товлаган шахслар бу ҳолат рўй берганидан фақатгина 10 йил ўтиб давлат хизматида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.