Украина Олий радасининг халқ депутати Надежда Савченко президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди. У бу ҳақда «Главком» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Президентлик кампаниясида иштирок этиш учун кўп нарса керак эмас: рўйхатдан ўтиш учун 2,5 млн грн (5,7 млн руб.). Жамғарма очилиб, рости айтилади: мен президентлик учун маблағ йиғмоқдаман. Мен иштирок этаман, кейин нима рўй беришини эса вақт кўрсатади», - дея маълум қилди у.

Шунингдек, Савченконинг сўзларига кўра, ўз партияси билан парламентдаги кампанияда иштирок этиш ниятида.