Тайваннинг Foxconn компанияси АҚШнинг Висконсин штати ҳудудида фабрика қуришга 10 млрд доллар сармоя киритади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press. Компания дунёдаги электрон эҳтиёт қисмларнинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади ҳамда Apple учун қурилмалар тайёрлайди. 

Таъкидланишича, фабриканинг қурилиши туфайли тахминан 3 минг иш ўрни яратилади. Оқ уйдаги манбанинг сўзларига кўра, Тайвань фабрикаси СК-дисплейларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Foxconn фабрикасининг ўз ҳудудида қурилиши ҳуқуқи учун еттита Америка штати кураш олиб борди, дея қўшимча қилади агентлик. Натижада уни Висконсинда жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди, бироқ аниқ жой қаерда экани номаълум.

Трамп сайловолди кампанияси вақтида Apple корпорациясини техника ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришга мажбурлаши ҳақида ваъда берганди.

Трамп: Apple АҚШда 3та завод қуради