Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Жамият 27 Июль 2017 4171

Тошкент вилоятида бир неча фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, моддий манфаатдорлик эвазига ишларини битириб беришини айтиб, фирибгарлик қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

Ангрен шаҳрида жорий йилнинг 21 январдан 14 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Наманган вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1979 йилда туғилган И.М. фирибгарлик йўли билан Бекобод шаҳрида яшовчи нафақаҳўр 1950 йилда туғилган Г.И.ни ишончини суистеъмол қилиб, «Ангрен шаҳридаги хонадонлардан бирини унинг номига  расмийлаштириб бераман», деб алдаб, 2.300 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Шунингдек, 1960 йилда туғилган Қ.Э. фирибгарлик йўли билан 1981 йилда туғилган М.М.ни юқоридаги каби ваъдаларни бериб алдаб, М.М.дан 1.750 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

2017 йилнинг май ойида Бўка туманида туриб, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи уй бекаси 1985 йилда туғилган Ф.Т. фирибгарлик йўли билан, 1972 йилда туғилган Н.А.ни «уй олиб бераман» – деб алдаб, Н.А.дан 22.300.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар