Сингапурдаги «Миллий» стадионда Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Бавария» ва «Интер» учрашуви ўтказилди. Лучано Спаллетти шогирдлари бу учрашувни осонлик билан ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ «Интер» Антонио Кандрева ва Эдер жуфтлиги комбинациясидан кейин ҳисобда олдинга чиқди - 1:0. Эдер 30-дақиқада Иван Перишичнинг пасини голга айлантирди  – 2:0.

Ўйиннинг қолган қисмида вазият ўзгармади. «Бавария» турнирда учинчи марта мағлуб бўлди. Бунгача мюнхенликлар «Арсенал»га пенальтилар сериясида ютқазганди (2:3), кейин «Милан»га қарши ўйин йирик ҳисобдаги мағлубият билан тугади (0:4). Шунингдек, «Челси»га қарши ўйинда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган.

«Интер» эса «Лион» билан учрашувда ғалаба қозонганди (1:0).

International Champions Cup
«Бавария» – «Интер» 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 8 Эдер, 0:2 – 30 Эдер.
«Бавария» – Ульрайх (Хофманн, 69), Алаба, Хуммельс (Мартинес, 46), Рафинья (Фридль, 46), Гетце, Хамес (Мюллер, 46), Дорш, Рибери (Пантович, 33), Толиссо (Саншеш, 46), Коман, Левандовски (Винцхаймер, 69).
«Интер» – Ҳанданович, Шкриньяр (Раноккия, 90), Нагатомо (Valietti, 90), Д`Амброзио (Ансальди, 84), Миранда (Мурильо, 84), Кондогбиа, Валеро (Гальярдини, 66), Жоау Мариу (Брозович, 66), Кандрева (Биабиани, 65), Перишич (Пинамонти, 84), Эдер (Габриэл, 50).
Огоҳлантириш: Гетце (59).