International Champions Cup турнири доирасида «ПСЖ» «Ювентус» билан ўйнади. Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида кечган баҳсда туринликлар сўнгги дақиқада ғалабага эга чиқди.

45-дақиқада Гонсало Игуаин ҳисобни очди, 53-дақиқада парижликларнинг янги ҳужумчиси Гонсалу Гуэдеш жавоб голини урди.

Италияликларга Клаудио Маркизионинг голлари ғалаба келтирди. У дастлаб у 62-дақиқада ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Пасторе ҳисобни тенглаштирди. Баҳс тугашига 1 дақиқа қолганида Маркизио пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, парижлар турнедаги иккинчи мағлубиятини тан олди, бунгача Унай Эмери шогирдлари пенальтилар сериясида «Рома»га ютқазганди. «Ювентус» 30 июль куни «Рома» билан ўйнайди.

International Champions Cup
«ПСЖ» – «Ювентус» 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 45 Игуаин, 1:1 – 53 Гонсалу Гедеш, 1:2 – 62 Маркизио, 2:2 – 80 Пасторе, 2:3 – 89, пенальти Маркизио. 
«ПСЖ» – Ареоля (Дескам, 61), Тиаго Силва (Маркиньос, 46), Берчиче (Курзава, 46), Менье (Дани Алвес, 46), Кимпембе, Матюиди (Нкунку, 46), Мотта (Каллегари, 46), Лукас Моура (Гонсалу Гедеш, 46), Верратти (Ло Чельсо, 46), Ди Мария (Пасторе, 61), Кавани (Хесе, 46).
«Ювентус» – Буффон (Пинсольо, 65), Бенатия (Де Шильо, 46), Алекс Сандро (Мандрагора, 46), Лихтштайнер (Асамоа, 46), Кьеллини (Бардзальи, 46), Куадрадо (Стураро, 46), Хедира (Пьянич, 46), Бентанкур (Ринкон, 46), Манджукич (Кин, 46), Дибала (Калигара, 46), Игуаин (Маркизио, 46).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (23), Верратти (29), Дани Алвес (60).